Жамият

Ўзбекистонда чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати тузилади

© Sputnik / Константин ЧалабовКурение
Курение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда.
Производство сигарет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2020
Иқтисод
Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади
Лойиҳада алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Унинг ижросини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.
Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол қутисига тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала