Жамият

“Тонировка” нархини пасайтириш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишРейд "скрытых" патрулей ДПС в Москве
Рейд скрытых патрулей ДПС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Рекорд даражада иссиқ об-ҳаво кузатилиши ортидан автомобиллар ойналарини қорайтириш масаласи яна долзарбга айланмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “тонировка” нархини пасайтириш режалаштирилмоқда. Президент Администрацияси тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиққан. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тонировка нархини пасайтириш юзасидан депутатлик сўрови 2-3 хил таклиф билан ИИВга юборилган.
Тонирование автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Жамият
“Тонировка” учун рухсатномани ягона портал орқали олиш имконияти яратилади
Таъкидланишича, ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага вазирлик ўз таклифларини билдирилган.
“Демак, яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Автомобил ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан”, – дея ёзди Дониёр Ғаниев Telegram'даги каналида.
Ҳозирда республикада автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала