Тошкент бозорларидаги нархларни назорат қилувчи тизим ишга туширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Oбуна бўлиш
Бозор ҳудудига кунлик кириб келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг энг қуйи ва энг юқори нархи ва қайси ҳудуддан олиб келинганини ўз ичига олган дастурий таъминот ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкентнинг иккита бозорида тажриба тариқасида янги электрон тизим йўлга қўйилади ва бу маҳсулотлар нархи барқарорлашига ёрдам бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ички ва ташқи бозорни мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда энг асосий муаммо бу ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида онлайн маълумот алмашувининг мавжуд эмаслиги.
Бу муаммони ҳал этиш учун талаб ва таклиф ўртасида мувозанатни сақлаш, маҳсулот етиштирувчи ва харидорларни улгуржи бозорларда кунлик шаклланаётган нархлар билан доимий хабардор қилиб бориш бўйича янгича тизим яратиш ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Мирзиёев бозорларда нарх-наво спекуляциясининг қатъий олдини олиш вазифасини қўйди
Шу боис Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори ҳамда Эски Жува деҳқон бозорида бир ой ичида тажриба ўтказилади. Бозор ҳудудига кунлик кириб келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг энг қуйи ва энг юқори нархи ва қайси ҳудуддан олиб келинганини ўз ичига олган дастурий таъминот ишлаб чиқилади.
Уларнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида доимий эълон қилиб борилади.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитасида мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши ва унга таъсир этган омиллар ҳақида доимий брифинг ўтказиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0