https://sputniknews.uz/20210615/toshkent-shahrm-va-viloyati-uchun-yangi-birlashtirilgan-onkologiya-markazi-quriladi-19235887.html
Тошкент шаҳар ва вилояти учун бирлаштирилган онкология маркази қурилади
Тошкент шаҳар ва вилояти учун бирлаштирилган онкология маркази қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда онкология соҳасини ривожлантириш учун қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан Республика онкология маркази ҳамда Тошкент шаҳар ва вилояти учун... 15.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-15T09:56+0500
2021-06-15T09:56+0500
2021-06-15T10:01+0500
жамият
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19235861_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_f699c5b177c0daa4bfd3226d15002e09.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистонда тиббиётнинг онкология ва радиология соҳаларини ривожлантириш учун шароитлар яратилмоқда. Президент 14 июнь куни ана шундай лойиҳалар тақдимоти билан танишди.Янги марказда позитрон-эмиссион томография, радиоизотоп текширишлар, занжир реакцияли анализаторлар, магнит-резонанс томография, ангиография учун замонавий ускуналар ўрнатилади. Иммунотерапия, таргет терапия, чизиқли тезлаткич ёрдамида ва стереотоксик нур терапия, радиохирургия каби янги даволаш услублари жорий этилади.Иккинчидан, Республика бўйича жами онкологик беморларнинг 37% Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келгани сабабли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклиф қилинди. Бунинг натижасида салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади.Учинчидан, малакали шифокорлар тайёрлаш мақсадида Н.И.Пирогов номидаги Россия тиббиёт университети билан ҳамкорликни кенгайтириш, келгуси икки йилда юртимиз талабаларини Россияга ўқишга юбориш, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Пирогов номидаги университет филиалини очиш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир ой олдин Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, бу йўналишдаги шифохоналарда шароитларни яхшилаш бўйича топшириқлар берган эди. Улардан келиб чиқиб, 27 май куни Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210515/shavkat-mirziyoev-respublika-onkologiya-markaziga-tashrif-buyurdi--18741416.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19235861_63:0:1198:851_1920x0_80_0_0_b747e5252f7e80568991c1200e73e5be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси
Тошкент шаҳар ва вилояти учун бирлаштирилган онкология маркази қурилади
09:56 15.06.2021 (янгиланди: 10:01 15.06.2021) Ўзбекистонда онкология соҳасини ривожлантириш учун қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан Республика онкология маркази ҳамда Тошкент шаҳар ва вилояти учун бирлаштирилган онкология маркази қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистонда тиббиётнинг онкология ва радиология соҳаларини ривожлантириш учун шароитлар яратилмоқда. Президент 14 июнь куни ана шундай лойиҳалар тақдимоти билан
танишди.
Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудидан Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун 5 гектардан зиёд ер ажратилган. Янги шифохона биносини лойиҳалаштириш ва жиҳозлашда хорижий тиббиёт муассасаларининг илғор тажрибаси инобатга олинган.
Янги марказда позитрон-эмиссион томография, радиоизотоп текширишлар, занжир реакцияли анализаторлар, магнит-резонанс томография, ангиография учун замонавий ускуналар ўрнатилади. Иммунотерапия, таргет терапия, чизиқли тезлаткич ёрдамида ва стереотоксик нур терапия, радиохирургия каби янги даволаш услублари жорий этилади.
Иккинчидан, Республика бўйича жами онкологик беморларнинг 37% Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келгани сабабли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклиф қилинди. Бунинг натижасида салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади.
Учинчидан, малакали шифокорлар тайёрлаш мақсадида Н.И.Пирогов номидаги Россия тиббиёт университети билан ҳамкорликни кенгайтириш, келгуси икки йилда юртимиз талабаларини Россияга ўқишга юбориш, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Пирогов номидаги университет филиалини очиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир ой олдин Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, бу йўналишдаги шифохоналарда шароитларни яхшилаш бўйича топшириқлар берган эди. Улардан келиб чиқиб, 27 май куни Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.