Ургутдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш: икки киши ҳалок бўлди

© УВД Самаркандской областиДва человека погибли в результате взрыва газовоза на АЗС в Самарканде
Два человека погибли в результате  взрыва газовоза на АЗС в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Oбуна бўлиш
Ургутдаги газ қуйиш шохобчаларининг бирида содир бўлган портлаш оқибатида икки киши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида суюлтирилган газ ортган юк машинаси портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 14 июнь куни соат 17:40 лар атрофида Ургут тумани "Кенагас" маҳалласида суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида рўй берган.
Спасатели МЧС ликвидировали пожар, вспыхнувший в одном из ресторанов Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Андижонда газдан портлаш содир бўлди - жабрланганлар бор
Фуқаро А. бошқарувида бўлган "ЗИЛ-138 ГБА СНГ" русумли автомашина шохобчага газ тушираётган вақтида портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва газ қуйиш шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0