Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

© Пресс-служба МНОВахобжон Ражапов назначен заместителем министра народного образования.
Вахобжон Ражапов назначен заместителем министра народного образования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Oбуна бўлиш
Ваҳобжон Ражабов Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Ваҳобжон Ражабов Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунга қадар Ваҳобжон Ражабов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.
Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди
Шу билан бирга у Наманган вилояти халқ таълими тизимида турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ташхис маркази раҳбари, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Ражабов 1971 йилда Наманган вилояти, Поп туманида таваллуд топган. Наманган давлат университетида тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олган. У “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0