Колумнистлар

Хитой янги совуқ урушнинг биринчи жангига тайёрланмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Англияда бўлиб ўтган G7 мажлисидан сўнг ушбу давлатлар Хитойга қарши қўшма баёнот қабул қилишди.
Олдин айтгнимиздек, Корнуоллдаги “Катта еттилик” мажлиси, АҚШ кўрсатмасига биноан, Хитойга қарши қаратилган бўлди. Жо Байденнинг Европага саёҳатининг асл мақсади ҳам шу эди – иттифоқчиларни ўзларнинг стратегик рақиби - Хитойга қарши иккинчи совуқ урушга жалб қилиш. Ушбу ишга Хитойликлар қандай муносабат билдирди?
Эслатиб ўтамиз, G7 давлатлари саммитида Хитойни Шинжон ва Шанхай бораясида, яъни Хитойнинг ички ишлари юзасидан қораловчи баёнот имзоланди. Шу билан бирга коронавирус Ухандаги лабораториядан “қочиб кетмаганини” текширишни сўрашди. Хуллас еттовлон бир бўлиб Хитойни “қоралашди ва ундан юз ўгиришини” маълум қилишди. Лекин бу айбловнинг айрим муҳим жиҳатларига эътибор бериш керак.
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Колумнистлар
Байден Россиянинг суиқасдга тайёрлигини аниқламоқчи
Иккинчи совуқ урушнинг асл мақсади – Хитойни унинг бугунги дунёдаги иқтисодий етакчи ўрнидан орқага силжитишдир. “Еттилик” имзолаган коммюникенинг кенг оммага эълон қилинмаган, лекин жуда муҳим пунктлари ҳам бор. Булар АҚШ олдин ҳам кўп маротаба айтиб ўтган, Хитой бизнеси давлатдан ёрдам олаётгани ҳақидаги бўлимлар. АҚШ буни “бозор тамойилларига асосланмаган” деб атайди.
Шу ўринда Хитойнинг Лондондаги элчихонаси вакилининг эслатмаси ўринли бўлди. Хитойда 2018 хориж бизнеси ҳам маҳаллий компаниялар билан бир хил – 7,5 % импорт солиғи тўлайдиган бўлган. Ундан ташқари бошқа кўплаб бизнес юритиш шартлари унификация қилинган, бу борада қатор қонунлар қабул қилинган.
Лекин катта еттилик раҳбарлари ушбу ўта муҳим маълумотлардан хабари йўқ. Улар “Хитойнинг бозор иқтисодиётига хос бўлмаган ҳаракатларидан хавотирга тушишда” давом этишмоқда ва бундан уялишмаяпти ҳам....
Гонконг масалаласида ҳам, обрўйли ва жавобгар шахслар (G7) хулосаси очиқ фактларга қарама-қарши бўлиб турса ва улар Хитойга қарши курашни бошласа. Бу сурбетлик эмасми?
Саммит G7 в Корнуолле, Англия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Дунёда
G7 саммити баёнотидан сўнг Хитой қатъий норозилик билдирди
Саммит бошланишидан бир неча кун олдин, Хитой парламенти “иқтисодий санкцияларга жавоб бериш тўғрисидаги” қонунни қабул қилган эди. Бу жуда мураккаб ва батафсил ҳужжат бўлиб, у керак бўлганда Хитой ҳукуматига, Хитойнинг бирор компаниясига қарши хорижда қабул қилинган санкцияларга жавобан хорижий бирор давлат компаниясини танлаб олиб, унга қарши жавоб санкциялари киритиш ҳуқуқини беради. Шу билан бирга ўз компанияси етказилган зарарнинг бир қисмини қоплаш ҳуқуқини беради.
Бу билан Хитой хорижий бизнес вакиллари ўз ҳукуматларига санкциялар сиёсатини қўлламасликка ундашидан умид қилмоқда. Ушбу қонунсиз ҳам ана шундай ишлар амалда содир бўлаётган эди. Ғарбий Иттифоқ ичида Хитойга қарши муносабатлар туфайли кўплаб келишмоқчилик бор ва Хитой бундан албатта хабардор.
“Еттилик”нинг Англиядаги ушбу учрашувини хитойлик номаълум карикатурачи рассом Инжилдаги машҳур саҳналардан бирига ўхшатди. Бу саҳна Леонардо да Винчининг “Кечги овқат” асарида тасвирланган. Хитойлик рассом айнан ушбу картинани танлагани бежиз эмас. Унинг иккинчи номи ҳам бор - “Сўнгги овқат”.
“Сўнгги G7” номи остида 13 июнь куни интернетга чиқарилган ушбу карикатура қисқа вақт ичда Интернетнинг Хитой сегментида 700 мингдан ортиқ кўрилган. Бу Хитой аҳолиси Европа дини ва маданияти мумтоз асарларидан хабардор эканидан далолат беради.
Карикатурачи рассом ҳам Дэн Брауннинг "Код да Винчи" асари билан яхши таниш кўринади. Ушбу китоб билан таниш бўлган киши “янги карикатурада” жуда кўп тимсолларни топиши ва хитойлик рассом асарини узоқ вақт томоша қилиши мумкин.
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Дунёда
Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ қарама-қаршилигини бутун дунё учун фалокат деб атади
Расм марказида, албатта – “Сэм тоға”. Унинг олдида эса шакли Хитойга ўхшаган торт турибди. Унинг ёнида эса туалет қоғозидан доллар печат қилаётган машинка турибди. Пучи чиқараётган машинкада эса 9 триллион рақамини ўқиш мумкин. Бу Байден маъмурияти босиб чиқаришга улгурган, ҳеч нарса билан таъминланмаган долларлар миқдори.
Карикатурада “еттилик” аъзолари ичидаги қарама-қаршиликлар ҳам яққол кўрсатилган. Улар орсида қарордан норози бўлган Германия ва унга мутлақ қарши Италияни кўриш мумкин. (Италия “Битта белбоғ битта йўл” лойиҳаси бўйича Хитойнинг ҳамкори.) Еттилик орасида ҳинд фили ҳам кўриниб турибди.
Кўп ҳолларда еттиликка киритилмаган давлатлар ҳам ушбу мажлисга маслаҳатлашиш мақсадида таклиф қилинади. Бу сафар уларнинг сони 4та эди. Жанубий Африка ва Жанубий Корея "кечги овқатда” кўринмайди, лекин у ерда қўлларини пул томон чўзаётган кенгуру образида Австралияни ва осма укол олаётган Ҳиндистонни кўриш мумкин. Бу билан нотаниш рассом Ҳиндистонни коронавирусга қарши курашда йўл қўйган хатоларини кўрсатмоқда.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Колумнистлар
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
Хитой ва Ҳиндистоннинг мураккаб муносабатлари – бу алоҳида катта мавзу. Лекин “филнинг” ушбу саммитда иштирокини нима билан изоҳлаш мумкин?
“Шарқ ва Ғарб” ўртасида мувозанатни сақлаб туриш ҳамда рақобат қилаётган томонларнинг ҳар бири билан яқин ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш каби бизга олдиндан таниш бўлган ғарбона “сиёсий ўйинлар” бу ерда аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Ҳиндистонни у ерга таклиф қилишдан ягона мақсад – уни Хитой билан урушга гиж-гижлашдир. Ҳиндистонга қилинаётган комплиментлар орасида ишониш қийин бўлган “энг катта демократия” деган сўзлар ҳам бор.
Ҳиндистон ичида эса бунда илтифотларга муносабат турлича. Улар орасида дунёни “демократлар” ва “автократларга” бўладиганлар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак, ҳеч бир томонга қўшилмасдан ўз йўлида кетишда давом этиш керак, қабилидаги фикрлар ҳам тез-тез учраб туради.
Ҳозирча, еттиликнинг қароридан ягона хулоса шуки - G7 давлатлари ўз декларацияси билан фақат ўзларига ортиқча муаммо орттирди холос. Бу ерда ҳеч қандай ютуқ кўринмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала