Сиёсат

Минглаб афғонлар ҳаёти сақлаб қолинди: Афғонистон Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди

© Пресс-служба МИД РУзПереговоры Исматулла Иргашева с главой МИД Афганистана Ханифом Атмаром
Переговоры Исматулла Иргашева с главой МИД Афганистана Ханифом Атмаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Аввалроқ Ўзбекистон қўшни давлатга 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юки топширган эди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Афғонистон ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда фавқулодда кўрсатилган гуманитар ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан музокаралар ўтказган.
“Атмар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга кўрсатилган фавқулодда гуманитар ёрдам учун Афғонистон раҳбариятининг самимий миннатдорлигини етказишни сўради. Унинг сўзларига кўра, мазкур гуманитар ёрдам пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган минглаб оддий афғонларнинг ҳаётини сақлаб қолди”, - дейилган хабарда.
Вазир Ўзбекистон раҳбарининг Афғонистон Ҳукумати илтимосига биринчи бўлиб жавоб берганини алоҳида таъкидлади ҳамда бу Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигининг ҳозирги юқори даражасидан дарак берувчи яна бир мисол эканлигини эътироф этди.
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг афғон можаросини тинч йўл билан бартараф этиш, мамлакат ҳудудида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Томонлар афғонлараро тўғридан-тўғри тинчлик музокараларининг истиқболларини, июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш жараёнини ҳамда савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга ёрдам кўрсатган эди. Қўшни давлатга 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юки топширилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала