Ўзбекистон ЖЧ-2022 га чиқа олмади: бош мураббий нима дейди

© Ассоциация футбола УзбекистанаВадим Абрамов
Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Саудия Арабистони баҳсидан сўнг Вадим Абрамов мухлислардан узр сўради ва ўйинда йўл қўйилган хатоликлар ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу “оқ бўриларни” ЖЧ-2022 да қатнашиш имкониятдан мосуво қилди. Мазкур ўйиндан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов хатоликлар нимада бўлганини айтди.
“Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман. Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин. Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик болан дарвозамизга йўл топа олди”, - деди терма жамоа бош мураббийи ўйиндан сўнг.
Абрамов Саудия Арабистонини табриклаб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилаб қолди.
Янгиликлар лентаси
0