Спорт

Ўзбекистон йирик ҳисобда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб қўйди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс юритди.
Ҳал қилувчи учрашувдаги ҳисобни мезбонлар очди. Салман ал-Фараж 25-дақиқада саудияликларни олдинга олиб чиқди. 33-дақиқада худди шу футболчи ўйиндаги иккинчи голга муаллифлик қилди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Сборная Узбекистана по футболу
Иккинчи бўлим бошида “оқ бўрилар” яна гол ўтказиб юборди. Али ал-Ҳассан ҳисобни йирик кўринишга келтирди: 3:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон ЖЧ-2022 билан хайрлашди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала