Путин фармони мигрантлар учун ҳақиқий амнистия бўлди – Коженов

© SputnikКоженов Вадим, архивное фото
Коженов Вадим, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Oбуна бўлиш
Мигрантлар уюшмаси раҳбари бу фармонни мигрантлар учун ҳақиқий амнистия деб атади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия мигрантлар федерацияси (РМФ) раҳбари Вадим Коженов Россия президенти Владимир Путин имзоланган янги фармон чет элликлар учун нимани англатишини содда тилда тушунтириб берди.
Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Россия ИИВ мигрантлар тўғрисида фармон юзасидан шарҳ берди
Коженовнинг сўзларига кўра, фармон аввалгиларидан фарқли ўлароқ, мигрантларнинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган бир қатор нормаларни ўз ичига олади.
Мигрантлар уюшмаси раҳбари бу фармонни мигрантлар учун ҳақиқий амнистия деб атади.
"2021 йил 30 сентябргача мамлакатдан чиқариб юбориш, депортация қилиш ёки киришга тақиқ тўғрисида қарорлар қабул қилинмайди. Бу фармонда аниқ кўрсатилган. Агар мигрант ушланса, жарима бўлади. Иккинчи масала: 30 сентябргача оддий шаклдаги ариза билан миграция бўлимига келиб, ўз мақомини қонунийлаштириш мумкин", - дейди эксперт видеомурожаатида.
Депортация қилиш тақиқланганлиги сабабли, чет эл фуқароси, ҳатто Россияда кўп йиллар давомида ноқонуний яшаган бўлса ҳам унга жарима қоғози берилади, аммо барибир миграция ҳисобига қўйилади, дейди Коженов.
РМФ раҳбари барча ноқонуний мигрантларни ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирди, чунки, эҳтимол, мигрантлар учун бундай енгиллик узоқ давом этмайди.
Янгиликлар лентаси
0