Сиёсат

Путин ва Байден саммити - онлайн-репортаж

© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашиш учун Женевага келмоқда. Музокаралар Ла Гранж вилласида бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин бугун, 16 июн куни АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади.

Айни вақтда Путин президентлар учрашуви жойи этиб танланган Женева кўли ёқасидаги XVIII аср қасри бўлмиш Ла-Гранж вилласига етиб келган.

Сал аввал Кремль музокаралар уч қисмдан иборат бўлиши ҳақида маълумот берган эди: тор доирадаги ва чой-қаҳвага танаффус билан иккита кенг таркибдаги учрашувлар.
Илгарироқ, тайёргарлик жараёнидан бохабар манба РИА Новостига учрашув 4 соату 45 дақиқага мўлжаллангани ҳақида айтган эди.
Россия етакчиси матбуот-котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Россия ва АҚШ президентлари музокаралар якунига кўра қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши ёки бирор ҳужжат имзоланиши - давлат раҳбарларининг қарорига боғлиқ бўлади, дея айтган эди.
Президент РФ В. Путин дал интервью американской телекомпании NBC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Колумнистлар
”Путин АҚШ президенти бўлсин!”: Ғарб Россия раҳбарининг интервьюсини муҳокама қилмоқда
Женевада бўлиб ўтадиган Россия ва АҚШ саммити тарихий деган номни ололмайди, ушбу музокаралардан улкан натижаларни кутиш керак эмас, аммо Владимир Путин ва Жо Байден учрашувининг бўлиб ўтаётгани ва президентлар муаммолар ҳақида очиқ гапира бошлашлари ўз-ўзидан ютуқдир, деди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Путин Байден билан учрашув олдидан Швейцария президенти билан суҳбатлашди

Путин Байден билан музокара ўтказиладиган виллага етиб келгач, Швейцария президенти Ги Пармелин билан қўл бериш кўришиб, у билан мулоқот қилган.

Женевадаги Ла Гранж вилласида ўтадиган музокаралар

Россия ва АҚШ етакчиларининг биринчи саммити Москва вақти билан 14.00да бошланади ва уч қисмдан иборат бўлади. Учрашувнинг биринчи қисми Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда таржимонлар иштирокини назарда тутади.
Последние приготовления ко встрече Путина и Байдена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Видео
Путин ва Байден учрашуви: тарихий вилланинг кўриниши - видео
Россия делегацияси таркибига Лавровдан ташқари, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, давлат раҳбари матбуот-котиби Дмитрий Песков, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов, Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов ва ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ўрин олган. Шунингдек, президент администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак ва президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьевлар таклиф этилган.
Қўшма матбуот-анжумани режалаштирилмаган, музокаралардан сўнг ҳар бир президент журналистлар олдида алоҳида чиқиш қилади.

Путин ва Байден қўл бериб кўришди

Россия ва АҚШ президентлари 16 июнь куни ўтказиладиган саммит олдидан қўл бериб кўришдилар.
Музокаралар бўлиб ўтадиган Ла Гранж вилласига биринчи бўлиб Путин келган. Байден тахминан 12 дақиқадан сўнг унга ҳамроҳлик қилган. Швейцария президенти Ги Пармелен билан суратга тушгач, улар бир бири билан қўл бериб кўришиб, музокаралар залига кириб кетишган. Биринчи бўлиб АҚШ президенти қўл узатган.
Бу Путин ва Байденнинг илк учрашувидир.
Москва вақти билан 15.51. "Владимир Путин ва Жо Байденнинг тор доирадаги музокаралари бир соатдан ортиқ вақт давом этмоқда", деб хабар қилди РИА Новостига Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Бу орала Хиллари клинтон Путин ва Байден учрашувига изоҳ берди

АҚШнинг собиқ давлат котиби ва президентлик лавозимига собиқ номзод Хиллари Клинтон Женевадаги саммитга баҳо берди: АҚШ президенти Жо Байден РФ президенти Владимир Путинни келгусидаги ҳамкорлик борасида очиқ мулоқотга чақирмоқда, деди у MSNBCга берган интервьюсида.
"Бу сафар ҳаммаси қандай ўйланган бўлса: тезкорликда кўришиш, биргаликда суратга тушмаслик, тезликда ичкарига кириб кетишлари, ҳеч қандай матбуот-анжуманининг ўтказилмагани, - буларнинг барчаси биз кутаётган нарсалардан дарак берадиган кучли дипломатик сигналдир. Биз очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кутяпмиз", - деди Хиллари Клинтон.
Президент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден во время встречи в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Фото
Путин ва Байден учрашуви - энг ёрқин суратлар
Клинтон Россия президенти Владимир Путин катта йигирматалик саммити доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан Мексикада ўтказилган учрашувга 45 дақиқа кечикиб келгани ҳолатини эслатиб ўтди. "Бу вазиятни қўлга олиш учун атайин қилинган эди", - деб ҳисоблайди Клинтон ва бу сафар Путинда бундай имконият бўлмаганини қўшимча қилади.
Клинтоннинг сўзларига кўра, Байден ушбу учрашувга: "Владимир, кел, келгусида қандай ҳаракат қилишимиз хусусида гаплашиб олайлик. Аёнки, биз санкцияларни сенга қарши киритгандик ва агар бу ҳолат сени тўхтатмаётган бўлса <…>, оқибатлари бунданда жиддийроқ бўлиши мумкин", - дея таҳлил қилади вазиятни Клинтон.
Айни вақтда Женевада Россия ва АҚШ томонининг икки томонлама кенгайтирилган таркибдаги учрашуви якун топди, деб хабар бермоқда Bloomberg америка администрацияси ходимига таянган ҳолда.
CNN телеканали хабарига кўра, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги музокаралар 3,5 соат давом этган.
Америка президенти журналистлар пули хабарида айтилишича, кенгайтирилган музокаралар олдинроқ режалаштирилгани каби икки эмас, битта сессиядан иборат бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала