Сиёсат

Путин ва Байденнинг учрашуви вақти маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишВстреча Владимира Путина с Джозефом Байденом в Москве
Встреча Владимира Путина с Джозефом Байденом в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Оқ уй маълумотига кўра Владимир Путиннинг Жо Байден билан учрашуви 14.35да бошланади
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг Женевадаги учрашуви чоршанба куни Москва вақти билан 14.35да бошланади. Бу ҳақда Оқ уй томонидан тарқатилган Байденнинг кундалик иш тартибида кўрсатиб ўтилган.
Американский лидер Джо Байден и президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Россия
Путин ва Байден учрашувида “сюрприз” бўлиши мумкин
Учрашув бошланишидан 10 дақиқа олдин Байден Путин ва Швейцария президенти Ги Пармелен билан суратга тушади.
Байден ва Путиннинг делегация иштирокидаги кенгайтирилган учрашуви Москва вақти билан 15.55да бошланади, 17.40да ушбу учрашувнинг иккинчи раунди ўтказилади.
Путин билан учрашувдан сўнг Байден матбуот-анжумани ўтказади, дея тасдиқлаган Оқ уй.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байден Женевада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувидан сўнг дарҳол Европа турнесидан қайтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала