Қирғизистон электр энергия ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга сув етказиб бермоқда - видео

© Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевТоктогульская ГЭС в Кыргыстане
Токтогульская ГЭС в Кыргыстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда. Қўшни республика электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ишлатилган сувни ҳам олади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонни электр энергияси билан таъминлайди, Қирғизистон эса ёзда қарзни қайтаради. 1 сентябрдан бошлаб ГЭС яна йиғиш режимига ўтади. Ҳозир Токтогул ГЭСда 10,8 миллиард м³ сув бор.
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Қирғизистон Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилмоқчи
Келишувларга асосан 2021 йил мартидан ноябригача Қозоғистон Қирғизистонга 900 миллион киловатт соатгача, шу йилнинг мартидан 2022 йил апрелигача Ўзбекистон эса 750 миллион киловатт соатгача электр энергиясини етказиб беради.
Қирғизистон уч йил (2021-2023) давомида қўшни республикаларга 550 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган миқдорда сув етказиб беради: Қозоғистонга - 300 миллион, Ўзбекистонга - 250 миллион.
Жорий йилнинг март ойидан май ойигача электр энергияси алмашинуви доирасида икки қўшни республикадан Қирғизистонга 675,9 миллион киловатт-соат импорт қилинган: Қозоғистондан - 419,8 миллион, Ўзбекистондан - 256,1 миллион.
1 июндан келишувларга биноан Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергиясини қайтариш бошланди.
Янгиликлар лентаси
0