Иқтисод

Россия Ўзбекистонга курка гўшти экспорт қилишни бошлади

© Пресс-служба ГК "Дамате"Выпуск продукции из мяса индейки
Выпуск продукции из мяса индейки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Россия компанияси Ўзбекистонга курка гўшти етказиб беришни бошлади. Компания келажакда ҳам ушбу йўналишдаги фаолиятини сақлаб қолишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Россиянинг энг йирик курка гўшти ишлаб чиқарувчиси – “Дамате” корхоналар гуруҳи, Ўзбекистонга ўз маҳсулотини доимий равишда экспорт қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
“Компания ўзининг “Salima” экспорт бренди остида 18,5 тонна колбаса маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотларини етказиб берди. Дастлабки маълумотларга кўра, компания Ўзбекистонга умумий қиймати 220 миллион рублга тенг, 1,5 минг тонна маҳсулот етказиб беради”, - дейилган хабарда.
“Дамате” учун Ўзбекистон бозори жуда муҳим”, деди компания бош директори Рашид Хайров.
Бугунги кунда компания курка гўшти етиштириш ва қайта ишлаш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланиб келмоқда. 2021 йил режаларида ҳалол маҳсулотларни узоқ чет эл давлатларига ҳам етказиб бериш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала