Жамият

Тошкентда икки ҳафтадан бери бедарак йўқолган 13 ёшли ўсмир қидирилмоқда

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаПропавший без вести Умар Урмонов
Пропавший без вести Умар Урмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Тошкентда 14 кундан бери бедарак йўқолган Умар Ўрмонов қидирилмоқда - пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Умар Ўрмонов қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2008 йилда туғилган Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли 3 июнь куни соат тахминан 21.30ларда Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган яшаш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160-165 см, озғиндан келган, юзи бироз чўзинчоқ, кўзлари қора думалоқ, сочлари қора.
Алохида белгилари: юзининг чап соҳасида холи бор, чап қошининг пастки қисмида чандиғи бор.
Эгнида: оқ рангли футболка, қора рангли шортик ва оёғида оқ рангли шиппак бўлган.
“Агар сиз Ўрмонов Умар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала