Спорт

"Умид ланкаданми?": Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти интернетда қандай қарши олинди

© Ассоциация футбола УзбекистанаМатч сборных Узбекистана и Саудовской Аравии
Матч сборных Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасига 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, ЖЧ-2022 га чиқиш имкониятини бой берди. Интернет фойдаланувчилари ушбу мағлубиятни "қизғин" қарши олдилар
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Саудия Арабистони терма жамоасига 3:0 ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси номига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан йўлланган мурожаатлар 16 июн куни кун мавзусига айланди.
Жумладан, Facebook фойдаланувчиларининг аксарияти "Энди умид фақат ланкадан" деган постларни эълон қилишган.
"Хуллас, Францияга мухлислик қиламан, тамом", деб ёзган фойдаланувчилардан яна бири.
"Қўй сўйганиям фойда бермадими?", дея илмоқли савол ташлаган интернет фойдаланувчиларидан яна бири. Илгарироқ интернет тармоқларида "Бунёдкор" майдони четига сўйиб осиб қўйилган қўй сурати оммалашиб кетган эди.
"Футбол пайти перевалдан ўтяпман, йўлдаман, алоқа деярли йўқ. Менимча, асабларим учун берилган энг катта совға шу бўлса керак", - дея ёзиб қолдирган ўз телеграмида блогер Хушнудбек.
Футболнинг ашаддий мухлислари мағлубият аламини тотган терма жамоани қандай ва нима билан кутиб олиш тўғрисида саволни ҳам кенг жамоатчиликка йўллаган.
Жавоблар орасида "Новостройкадан квартира совға қилиш керак", "Салют билан кутиб олиш зарур", "Ҳаммасини депорт қилиш керак", "Биттадан "Запорож" совға қилиш керак" деган таклифлар санаб ўтилган.
15 июндан 16 июнга ўтар кечаси футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичи доирасида олтинчи ўйинини Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказди.
Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Салман Альфараж гол уриб, Саудия Арабистони терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 33-дақиқасида яна ўша Альфараж гол уриб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 2-бўлимнинг 52-дақиқасида Али Алҳассан Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни учтага оширди.
Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 15 очко билан 2-саралаш босқичида 2-ўринни эгаллади ва 3-саралаш босқичига чиқа олмади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала