Колумнистлар

Америка умидлари алданган саммит

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Путин: Ўзини тутуиш қоидалари ҳақида келишиб олиш керак, лекин бир томон ўзини ушбу қоидаларни белгиловчи деб ҳисобласа - қандай келишиш мумкин?
Женева учрашуви кутилганидан якунланди: Путин ва Байден ўзлари истаган гапларни айтишди ва бир-бирларини тинглашди, бўлиб ўтган музокаралар эса – конструктив ва ижобий деб тан олинди.
Бирор сезиларли келишувларга эришилмади – элчилар қайтарилади, ҳибсга олинганлар алмашинади ва қурол-яроғлар мавзусида “стратегик барқарорлик борасида яқин орада икки томонлама комплекс диалог бошланади”. Ҳаммаси шуми? Ҳа, лекин аслида ҳеч ким ушбу учрашувдан кўп нарса кутгани йўқ эди.
Балким кимдир кутгандир?
Ўз умидларида алданганлар топилди. Икки президентнинг матбуот анжуманидан хулоса қилганда, алданганлар – америкаликлар. Бундан уларнинг ОАВлари вакиллари берган саволларга асосан хулоса қилиш мумкин. АҚШ Россия сиёсатини ўзгартиришга умид қилишганди. Бундай умидворлар Оқ уй янги маъмуриятида ҳам бор экан. Балким жамиятда ҳам бўлган. Нима бўлганда ҳам жамият фикирини белгилайдиган ОАВлар орасида шундай фикрдагилар бўлгани аниқ. Ушбу ғоялар америкалик журналистларнинг Путинга берган саволларида яққол билинди: “Украина воқеалари, киберҳужумлар бўйча сиз ўзингизга жавобгарликни олдингизми?” ва ҳо казо. Бу нима, бемаъниликми?
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Сиёсат
Владимир Путиннинг Жо Байден билан саммитдан кейинги муҳим баёнотлари
Анжумандан кетаётган Байден ортидан “Сиз Путин ўз хулқини ўзгартиради дегандингиз, у барчасини инкор этиб яна ўз ишини давом эттирмоқда-ку!” деб бақиришганда у ортга қайтиб бунга жавоб беришига тўғри келди. “Мен бундай демагандим, бу бутун дунё босими остида бўлиши мумкин дегандим”, - деб жавоб берди Байден.
Хўш америкалик журналистлар ва жамияти онгида ушбу нотўғри умидлар қаердан пайдо бўлди? Бу уларнинг элиталари бошида ҳалиям мавжуд бўлган, дунёнинг бузиб кўрсатилган суратида акс этган. Бу нимадан билинади?
Биринчидан, америка истеблишменти ҳалигача Америка дунё қоидаларини белгилаётганига ишонади. Иккинчидан, улар Трампга қарши кураш вақтида ўйлаб топилган уйдирмаларга ўзлари ҳам ишона бошлаган кўринади. Булар, Трампга қарши қурол сифатида фойдаланилган, Россиянинг Америка сайловларига аралашиши ва ўз сиёсатини ўзгартиришга мажбур бўлиши ҳақидаги уйдирмалар. Энди бу ёлғонни нима қилиш кераклиги умуман тушунарсиз, Путинга эмас – Байденга.
Байденнинг ўзи ушбу учрашувни истаган эди – асосан ички сиёсий сабабларга кўра. Мақсад – ўзининг Трампга ўхшамаслигини кўрсатиш, унинг ўйлаб топилган “хато” ва “йўқотиш”ларини тўғрилаш.
Байден “қаттиққўл Владимир” билан учрашувга яхши тайёрланди, маслаҳатчиларни тинглади, ҳатто Хиллари Клинтон ҳам уни мақтаганди:
“Бу сафар режалаштрилган тез қўл сиқиш, суратга тушмаслик, биргаликда матбуот анжумани уюштирмаслик, - буларнинг барчаси аслида, биз нимани кутаётганимизни билдирувчи, кучли диполматик сигналдир. Биз очиқ, тўғридан-тўғри суҳбат кутаяпмиз... “Владимир, кел келажакда нима қилишимиз ҳақида суҳбатлашиб олайлик. Биз сенга нисбатан санкцияалар киритган эдик. Агар бу сени тўхтата олмаса, оқибати янада ёмон бўлади”, - деб изоҳ берди Хиллари.
Президент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден во время встречи в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Фото
Путин ва Байден учрашуви - энг ёрқин суратлар
Байден матбуот анжуманида маълум қилишига кўра, “Путинга ишонч бутун дунёда камайиб бораётган эмиш”, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, “агар биз ҳам у қилган ишларни қилсак”, умуман, “Россия, дунёда бўлаётган ишлар борасида ўз ҳукмини ўтказишга ҳаққи йўқ!”. Майли, дунёни қўя турайлик, Байден Путинга Россияда бўлаётган ишлар ҳақида гапирди! Мана буни кучли давлатнинг кучли позицияси деса бўладими? Байден Путинни ўзи истаган кун тартибига амал қилдира олдими?
Ахир у Путинга “Агар у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмаса, ўз халқи ишончига эга бўлмаслигини маълум қилди-ку?” Шу сабабли ҳам Байден журналист саволига жавоб бераркан “Навальний қамоқда вафот этса, бу жиддий оқибатларга олиб келишини айтди”. Путинга савол берган Америкалик журналистларни ҳам ушбу мавзу жуда қизиқтирган эди. Буни ҳужумкор тактика деса бўладими?
Аксинча, ўз маслаҳатчиларининг гапларига қулоқ солган Байден Путин билан музокараларда Навальний мавзусини кўтариб, мутлақ маънисиз тактикани танлади. Чунки Россия буни фақат ўз ички ишларига аралашиш деб билади. Шу гаплардан сўнг Байденнинг “Путин бизни ҳали ҳам уни лавозимидан туширмоқчи деб ҳисоблайди” деган гаплари ғалати эшитилади. Ахир шахсан Байден 10 йил олдин вице-президентлик даврида Кремлга қайтмасликни маслаҳат берган эди. Санкциялар ҳам Россия ривожлантиришини тўхтатиб туриш учун эмас, “нотўғри хулқи учун жазо сифатида” киритилаётганини ҳам айтганди.
Бундай олди-қочди гаплар билан нафақат Путинни, бошқа бирор тузукроқ фикрлайдиган русни ҳам кўндира олмайсан. Навальний борасида ҳам президент тўлиқ жавоб қайтарди.
“АҚШ Конгресси 2017 йилда Россияни ўз душмани деб эълон қилди. АҚШ қонунчилигига Қўшма Штатлар бизнинг давлатимизда демократия ва тартибни сақлаб туриши кераклиги ва сиёсий ташкилотларн қўллаб-қувватлаши ҳақида қонун қабул қилишди. Бу сизларни, Американи қонуни. Келинг энди ўйлаб кўрайлик. Агар Россия душман бўлса, АҚШ Россияда қандай ташкилотларни қўллаб қувватлайди? Ҳар ҳолда Россия Федерациясини мустаҳкамлайдиган ташкилотларни бўлмаса керак. Аксинча Россия ривожланишини тўхтатиб турадиган ташкилотларни бўлса керак. Бу - Американинг очиқ эълон қилинган мақсади. Демак ушбу ташкилотлар ва одамлар Россия йўналишида АҚШ сиёсатини ўтказишда ёрдам беришади.
Биз бунга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Эҳтиёткорона, муносабатда, деб ўйлайман", - деди Путин.
Демак, Навальний мавзусини Путин билан муҳокама қилиш – бефойда. Бу билан Россияга босим ўтказиб бўлмайди. Балким ушбу мавзу Байденга ички сиёсат нуқтаи назаридан керак бўлгандир?
бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Дунёда
Трамп Россияни Женевадаги саммитнинг ягона ғолиби деб атади
Бу ҳам нотўғри, чунки Путин АҚШда бўлиб ўтган тартибсизликларни эсга олиб, дарҳол тўпни унинг майдонига қайтарди. “Ўзингизда, январда Конгрессга ҳужум қилганларга нима бўлгани эсингиздами? АҚШда Трампнинг тарафдорлари Россияда Навальний тарафдорларига қараганда бир неча баробар кўп бўлишига қарамасдан. Ана шу фактнинг ўзи ҳам Навальний “кимнинг таъсир агенти” эканини яққол кўрсатиб берди.
Хуллас Навальний мавзуси Байденга фойда келтирмади. Аксинча у Путиннинг саммитдаги асосий вазифаси - Байденни яхшироқ тушуниб олишни енгиллаштирди. Путин олдида 10 йил аввал кўрган, Америка демократияси анъаналарини Россияга мисол қилиб кўрсатган одам турганига амин бўлди. Яъни, кенг маънода - ўтмиш одами. Бу у билан гаплашиб бўлмайди дегани эмас, албатта. Шунчаки Байденнинг тасаввурлари Трампгача бўлган ўтган даврлар даражасида сақланиб қолганини билдиради холос.
Учрашувдан сўнг ҳам ҳеч қандай янги иллюзиялар пайдо бўлмади. Менда олдин ҳам йўқ эди, янгиси ҳам пайдо бўлмади. Ҳеч қандай иллюзиялар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, - деди Путин.
Ушбу учрашувда ҳеч ким бир-бирига қизил чизиқлар белгиламади, деди Путин. Яна бир журналистнинг “Россиядан нима кутиш номаълумлигича қолаётгани” ҳақидаги саволига, Путин кескин жавоб берди: Биз ўзимизни пайдо бўлаётган хавфларга мувофиқ тутмоқдамиз.<...> Ўзини тутуиш қоидалари ҳақида келишиб олиш керак”.
Ҳа, лекин бир томон ўзини ушбу қоидаларни белгиловчи, бошқаларга ўз амрини ўтказувчи деб ҳисобласа - ушбу қоидалар ҳақида қандай келишиб олиш мумкин? Фақат хушмуомалалик билан унга ноҳақ эканини тушунтириш ва ўз манфаатларини барча йўллар билан ҳимоя қилиш мумкин. Бу эса кўз ўнгимизда ва иштирокимизда содир бўлаётган даврлар алмашувини яқинлаштиради. Казинонинг “эски хўжайинларини” янги кучлар мувозанатини ва янги қоидаларни қабул қилишга мажбур қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала