Иқтисод

ДХХнинг собиқ биноси 210 млрд сўмга сотилди

© Пресс-служба Агентства по управлению государственными активами УзбекистанаБывшее здание СГБ Узбекистана, выставленное на продажу
Бывшее здание СГБ Узбекистана, выставленное на продажу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси 210,0 млрд сўмга сотилди
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Йирик кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлигининг матбуот хизмати хабар қилди.
Пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ "Марказий бино" бўйича 210,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — "METROPOL GROUP" МЧЖ савдо ғолиби деб топилди.
Зону отдыха Чорвок Оромгохи (Пирамиды) в Ташкентской области выставили на продажу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Иқтисод
Машҳур “Пирамидалар” савдога чиқарилди
Шунингдек, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган "Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси" биноси бўйича 78,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — "Metro Plaza" МЧЖ;
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган "Ичан қалъа" меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — "QUADRO IH DMCC" компанияси ғолиб деб топилган.
Шу билан бирга, "Пойтахт бизнес мажмуаси" МЧЖ мулкий мажмуаси, "Малика" савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва "Қизил сув спорт соғломлаштириш" МЧЖни хусусийлаштириш жараёнлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала