Дунёда

ЖССТ аёлларга алкоголь истеъмол қилишни тақиқлашни таклиф қилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишБокал вина
Бокал вина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Таъкидланишича, бу онанинг жисмоний ва руҳий аҳволига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фарзанд кўриш ёшида бўлган аёлларга (15-49 ёш) спиртли ичимлик ичишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда 2022-2030 йилларда алкоголга қарши курашиш хатти-ҳаракатлар бош режаси лойиҳасида айтилган. Бунга РИА Новости эътибор қаратди.
Ҳужжатга кўра, мамлакатлар аҳолини алкоголь ичимликлар зарари ҳақида бохабарлигини ошириши лозим, аммо болалар, ҳомиладорлар ва фарзанд кўриш ёшидаги аёлларга алоҳида эътибор қаратмоқ даркор.
Бу ҳомиладорликка қадар ва бола дунёга келтирган вақтда спиртли ичимлик истеъмол қилиш болада турли касалликлар ва нуқсонлар ривожланишига олиб келиши билан боғлиқ.
ЖССТ СOVID-19 қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2020
Шифокор: эмлаш кунида спиртли ичимликлар истеъмоли мумкин эмас
Таъкидланишича, бу онанинг жисмоний ва руҳий аҳволига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шу тариқа, ЖССТ аёлларнинг спиртли ичимликлардан тўлиқ воз кечиши энг яхши вариантлиги борасида хулоса қилган.
Бу баёнот ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кескин танқидга сабаб бўлди, улар ташкилотни сексизмда айблашди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала