Коронавирус Ўзбекистонда: 2 киши вафот этди, кунлик касалланишлар сони ошди

CC0 / Pixabay / PIRO4D / Иллюстрированное изображение вируса COVID-19
Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 371 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 834 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 371 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 834 нафарни ташкил қилмоқда.
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони етти юздан ошди
Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида (5), Андижон вилоятида (8), Бухоро вилоятида (15), Жиззах вилоятида (21), Қашқадарё вилоятида (10), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (5), Самарқанд вилоятида (40), Сирдарё вилоятида (6), Сурхондарё вилоятида (27), Фарғона вилоятида (19), Хоразм вилоятида (3), Тошкент вилоятида (39), Тошкент шаҳрида (170) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 100 623 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
Айни пайтда 3 498 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 2 739 571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 644 371 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 015 786 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 79 414 нафарни ташкил қилди.
Врачи во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Коронавирус Ўзбекистонда: яна 3 киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари

2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 713 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 177,0 миллиондан ошди, 3,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,5 млн), Ҳиндистонда (29,7 млн), Бразилияда (17,6 млн).
Янгиликлар лентаси
0