Сиёсат

Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Президент Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида ғалла ҳосилини кўрди.
Хўжаликда 55 гектардан зиёд ерга буғдой экилган. Унинг ҳар гектаридан 72 центнердан зиёд ҳосил олиш кутилмоқда. Шундан 177 тонна давлат ресурслари учун сотилади, 225 тонна ўз ихтиёрида қолади.
Президент Узбекистана посетил швейно-трикотажное предприятие And gold в Избасканском районе Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Иқтисод
Президент ташрифи Избоскан тумани чекка қишлоғидан бошланди
13 гектарда ёмғирлатиб суғориш жорий қилинган. Ғалладан бўшаган майдон такрорий экин экиш учун 200 нафар аҳолига ажратиб берилмоқда.
Давлати раҳбари ғалланинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди ва ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошади. Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради, янгича ишлашга ўтади, қўни-қўшнисига, ёшларга фойдаси тегади.
Шу ерда вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот бўлди.
“Бугун Андижонга келишимдан мақсад одамлар ислоҳотларнинг фойдасини сезяптими, рўзғорида ўзгариш бўлдими, халқни рози қилиш учун яна нималар қилиш керак, деган саволларга жавоб топиш, - деди президент. - Юриб кўряпман, албатта, ўзгариш бор. Лекин бу бизни қониқтирмайди. Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак”.
Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди. Президент ислоҳотларнинг кучи маҳаллада эканини таъкидлади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала