Жамият

"Танганинг иккинчи томони бор": ИИВ болали аёлларга нега куч ишлатилганига изоҳ берди

© SputnikПопрошайки в Ташкенте
Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
ИИВ ходимлари фуқароларнинг шахсини аниқлаш учун улар ички ишлар бўлимига таклиф қилганда, аёллардан бири жавобгарликдан қочиш учун бақиришга, атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилишга киришган.
ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Ички ишлар ходимлари болали аёлга ваҳшийларча куч ишлатди" сарлавҳаси остида видео тарқатилди. Мазкур факт бўйича ИИВ расмий муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, ҳолат куни кеча соат 10:30 атрофида Юнусобод тумани Aмир Темур кўчасида юз берган.
Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Эржан Джиянбеков ва катта сержант Мансур Орипов тиланчилик билан шуғулланиб, фуқароларнинг раҳмини келтириш мақсадида гўдаклардан фойдаланаётган бир нечта аёлларни кўриб қолишган. Шу билан бирга, аёллар ўзларини ва фарзандларини ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб, автомобиль ҳаракати йўлига чиқишган.
Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2020
Аналитика
“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар
Фуқароларнинг шахсларини аниқлаш учун улар ички ишлар бўлимига таклиф қилинганлар, аммо улардан бири жавобгарликдан қочиш учун бақиришга, қаршилик кўрсатишга киришиб, атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилган.
Эътибор беринг, тармоқда тарқатилаётган видеода ҳолат тўлиқ кўрсатилмасдан, баландпарвоз сарлавҳа қўйилган холос. Бу орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тиланчилик билан шуғулланадиган одамларнинг "қуролларига" айланган вояга етмаганларни ҳимоя қилиш йўналишидаги фаолиятлари ҳақида нотўғри тасаввур ҳосил бўлиши мумкин.
ИИВ баёнотига кўра, видеодаги аёл билан олдин ҳам бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилган. Фуқаро илгари ҳам тиланчилик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида огоҳлантирилган. Суҳбатлар давомида унга бир неча бор ишга жойлашишда ёрдам таклиф қилинган, аммо у ҳалол меҳнат қилишнинг ўрнига жазирама иссиқда фарзандини қийнаб тиланчилик қилиш йўлини танлаган.
Шу ўринда ИИВ блогерларга мурожаат қилиб, "баландпарвоз сарлавҳалар ёзишдан олдин, гўдакларнинг ҳаёти ҳақида ўйлаб кўришни" маслаҳат берган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала