“Uzbekistan Airways” Тошкент ва Деҳли ўртасидаги парвозларни вақтинча тўхтатмоқда

© Sputnik / Идрис Мохаммед / Медиабанкка ўтишСитуация в Индии в связи с коронавирусом
Ситуация в Индии в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Oбуна бўлиш
18 июндан бошлаб Тошкент ва Деҳли ўртасидаги авиақатновлар бекор қилинади. Бунга Ҳиндистондаги эпидемиологик вазият сабаб.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 18 июндан Тошкент ва Деҳли ўртасидаги авиақатновларни бекор қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Бу қарорни коронавирусга қарши курашиш республика махсус комиссияси Ҳиндистондаги эпидемиологик вазият сабаб қабул қилган.
“18 июндан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ ҳафтанинг жума кунлари амалга ошириладиган Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилади”, - дейилган хабарда.
Йўловчиларга авиачипта пуллари қайтариб берилади.
Медицинский сотрудник набирает в шприц российскую вакцину Спутник V (Гам-КОВИД-Вак)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
“Спутник V”ни яратган олимлар “ҳиндча штамм”га қарши препаратни тақдим этади
Ҳиндистонда пандемия бошлангандан буён коронавирус юқтириб олганлар сони 29,5 миллиондан ошган. Шулардан 28,1 миллиони соғайган. 374 мингдан зиёд киши вирус қурбонига айланган.
Шунингдек, мамлакатда коронавирусни бошдан кечирганларда моғор касаллиги аниқланмоқда. “Қора”, “оқ” ва “сариқ” моғорга “яшили” ҳам қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0