Абдулазиз Камилов Туркияга ташриф буюради

© AFP 2023 / OZAN KOSEФлаг Турции
Флаг Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Oбуна бўлиш
Анталияда "Инновацион дипломатия: янги эра, янги ёндашувлар" мавзусида бoлиб ўтадиган дипломатик форумда Туркия президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркияга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон делегацияси 18-19 июн кунлари Анталяда бўлиб ўтадиган "Инновацион дипломатия: янги эра, янги ёндашувлар" мавзусида бщлиб ўтадиган дипломатик форумда иштирок этади.
Шунингдек, Форум доирасида ўзбекистонлик дипломатлар қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштиришган.
Турк манбаалари хабарига кўра, форумда турли мамлакатлар ТИВ раҳбарлари, олимлар, ОАВ вакиллари ва талабалар иштирок этади. Шунингек, Туркия президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Кун тартибида дунё дпломатияси, дипломатия ишида янги ёндашувлар, тажриба алмашиш ва бошқа масалалар қўйилган. Хорижий меҳмонларнинг Анталиянинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриши ҳам кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0