Видео

Африкалик меҳмонлар: Тошкент ҳайвонот боғига ноёб рангдаги шер болалари келтирилди — видео

Шер болаларининг ушбу тури табиатда жуда кам учрайди ва улар африка шерларининг Panthera leo krugeri турига киради.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik, Рамиз Бахтияров. Тошкент ҳайвонот боғи Жанубий Африкадан келтирилган жониворлар билан бойиди.
Пойтахтга иккита оқ шер болалари - саккиз ойлик Жонни ва Женнилар келтирилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Оқ шерлар – бу шерларнинг алоҳида тури эмас, балки "лейкизм" сифатида маълум бўлган мутация натижасидир", - дея тушунтиради ҳайвонот боғи вакили.
Таъкидланишича, шерларнинг ушбу тури жуда ноёб бўлиб, фақатгина африка шерларининг Panthera leo krugeri деб номланган трансваал турлари орасида учрайди. Жониворлар жануби-шарқий Африкада истиқомат қилади.
Ёрқин рангдаги бу шерлар учун ёввойи табиатда омон қолиш бир оз мураккабдир. Сабаби, кўзга ташланувчан рангдаги тери билан ов қилиш анча мушкул иш саналади. Бундан ташқари, улар бошқа йиртқичлар ва браконьерлар учун ҳам осон ўлжа ҳисобланади. Бутун дунёда бундай рангли жониворлар сони 300га яқин ва уларнинг каттагина қисми ҳайвонот боғларида сақланади, деб хотима қилади Тошкент ҳайвонот боғи матбуот-хизмати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала