Жамият

Гўшт, ёғ, сабзи қанчадан сотиляпти? бозордаги нархлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон бозорларидаги асосий маҳсулотларнинг нарх-навосини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида, 16 июнь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Суякли мол гўшти

1 килограмм суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм).
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Иқтисод
Тошкент бозорларидаги нархларни назорат қилувчи тизим ишга туширилади
Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг Фарҳод деҳқон бозори ва Миробод деҳқон бозорида кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 68 000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган растада мол гўшти минимал 46 000 дан – 55 000 сўм оралиғида сотилмоқда.

Қўй гўшти

Қўй гўштининг минимал нархи (50 000 сўм) кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг Нукус деҳқон бозори ва Тошкент шаҳрининг Фарҳод деҳқон бозоршдаги арзонлаштирилган расталарда рўйхатга олинган.
Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг Олой деҳқон бозорида (хусусий тадбиркорлар расталарида 80 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, ушбу бозорда қўй гўшти минимал 60 000 сўм оралиғида сотилмоқда.

Картошка

Термиз шаҳрининг “Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Фарғона шаҳрининг Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд этилган.
Рейд скрытых патрулей ДПС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Жамият
“Тонировка” нархини пасайтириш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳрининг Олой деҳқон бозорида сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (7 000 сўм) қайд этилди. Бозорда арзонлаштирилган растада сотилаётган картошкани минимал 4 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Пиёз

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (750 сўм) рўйхатга олинди.
Максимал нарх сифатида эса, Тошкент шаҳрининг Олой деҳқон бозорида сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 000 сўм). Шунингдек, бозорда пиёзни минимал 1 500 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Сабзи

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Бухоро шаҳрининг Бухоро марказий деҳқон бозорида (3 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, мазкур бозорда сабзини максимал 9 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Иқтисод
Товар-хом ашё биржасида пахта ёғи нархи 12,4 фоизга пасайди
Жиззах шаҳрининг Жиззах марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкент шаҳрининг Фарҳод деҳқон бозорида сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (11 000 сўм) қайд этилди. Шу билан бирга, мазкур бозорларда сабзини минимал 9 000–10 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Тухум

Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ деҳқон бозорида арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (5 000 сўм).
Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Иқтисод
Президент аҳолининг ёғ ва гўштга бўлган талабини қондириш бўйича кўрсатма берди
Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг Эски жўва деҳқон бозори ва Фарҳод деҳқон бозорида қайд этилган (йирик сараланган тухум 14 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 8 000–9 000 сўмни ташкил этган.

Гуруч

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг Нукус деҳқон бозори, Жиззах шаҳрининг Жиззах марказий деҳқон бозори, Термиз шаҳрининг "Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори"да ("Нукус-2" ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 5 000 сўм) қайд этилган.
Выпуск продукции из мяса индейки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Иқтисод
Россия Ўзбекистонга курка гўшти экспорт қилишни бошлади
Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг Эски жўва деҳқон бозорида 18 000 сўмдан кузатилди ("Лазер" гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорларда гуручнинг минимал нархлари 6 000 сўмни ташкил этган.

Ўсимлик ёғи

Ўсимлик ёғининг минимал нархи Нукус шаҳрининг Нукус деҳқон бозори, Андижон шаҳрининг Янги бозор деҳқон бозори, Жиззах шаҳрининг Жиззах марказий деҳқон бозори ва Гулистон шаҳрининг Гулистон деҳқон бозорида (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорлардаги хусусий тадбиркорлар расталарида пахта ёғини 15 000–18 000 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.
Овощи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2021
Жамият
Гўшт, ловия ва мош - 2020 йилда нархи энг кўп ошган маҳсулотлар маълум бўлди
Максимал нархи эса, Янгийўл шаҳрининг "Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори" Тошкент шаҳрининг Олой бозори, Қўйлиқ деҳқон бозори ва Миробод деҳқон бозорида (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда кунгабоқар ёғини минимал 16 000–20 000 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.

Шакар

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг Фарҳод деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган расталарда (7 300 сўм) қайд этилди.
Максимал нархи эса, Жиззах шаҳрининг Жиззах марказий деҳқон бозори, Қарши шаҳрининг Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори, Наманган шаҳрининг Наманган чорсу деҳқон универсал бозори ва Тошкент шаҳрининг Фарҳод деҳқон бозорида (9 000 сўм) кузатилди.
Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Иқтисод
Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди
Шунингдек, мазкур бозорларда шакарни минимал 7 300–8 500 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.
Маълумотларнинг шаклланиш жараёнида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала