Сиёсат

Абдулазиз Камилов Покистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

© МИД УзбекистанаВстреча А.Камилова с главой МИД Пакистана
Встреча А.Камилова с главой МИД Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлида биргаликда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш - музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркиянинг Анталия шаҳрида Покистон ТИВ раҳбари Шах Махмуд Курейши билан учрашди.
Музокаралар давомида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда биргаликда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳалар ёрдамида қўшни республика иқтисодиётини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Шунингдек, ТИВ раҳбарлари Тошкентда 15-16 июл кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: ҳудудий алоқалар. Чақириқ ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро анжуманда Покистоннинг амалий иштироки муҳокама қилинди.
Ундан ташқари, 2021 йилнинг 14 апрелида Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хоннинг саммитида эришилган келишувларнинг амалга ошириш масалаларининг муҳим эканлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Анталияга "Инновацион дипломатия: янги эра, янги ёндашувлар" мавзусида бoлиб ўтадиган дипломатик форумда иштирок этиш учун келган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала