Мигрантларни Россияга вагонлаб олиб кириш таклиф этилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Oбуна бўлиш
Россияга мигрантларни чартер поезд рейсларида олиб кириш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги меҳнат мигрантларини мамлакатга киритишнинг янги усули устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон "Коммерсантъ"га таянган ҳолда.
Россия темир йўллари билан биргаликда мавсумий ишчиларни олиб кириш учун чартер поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Мақомингизни қонунийлаштиринг: Россияга мигрантлар керак
Бундай чора тадбирлар қишлоқ хўжалиги соҳасини иш кучи билан таъминлаш учун зарур. Россия агросаноати жами 38 мингдан зиёд мигрантларга эҳтиёж сезмоқда.
РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, айни вақтда мигрантлар мамлакатга фақатгина самолётда кириб келишлари мумкин ва бу ҳолат уларнинг транспортировкаси харажатларни оширмоқда.
Агар бугун бир нафар меҳнат муҳожирининг Россияга самолётда кириб келиши 80 минг рублга тушаётган бўлса, поезд ёрдамида кириб келиш бу рақамни 12 минггача камайтириши мумкин. Темир йўл транспорти орқали ишчиларни ташишни ташкиллаштириш иш берувчиларга меҳнат резервларини қидириш масаласини сезиларли енгиллаштириши керак.
Граждане Узбекистана в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Яқинда 7 мингга яқин мигрант Москвага келади, кўпчилиги - Ўзбекистондан
Мигрантлар қишлоқ хўжалиги ишларининг бир қисмини ўтказиб юборишган, аммо июль ойи ўрталаридан бошлаб ҳосил йиғиш мавсуми фаоллашади ва ўшанда хўжаликларга теримчилар, сортировшчиклар ва бошқа ишчилар керак бўлади.
Россия темир йўлларининг маълум қилишича, агар ушбу ташувларни амалга оширишга буюртмачи топиладиган бўлса ташкилот Россияда ишлаш учун чет эл фуқароларини ташишни амалга ошириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0