Миграция

Москвада вакцина олишга навбат ортиб кетди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишВакцинация от COVID-19
Вакцинация от COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Москвада сўнгги суткада COVID-19га қарши эмланиш учун навбат тўрт баробарга ортди
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Москвада сўнгги суткада коронавирус инфекциясига қарши эмланиш учун навбатга ёзилганлар сони тўрт баробарга ортди. Бу қарийб 42 мингга яқин кишидир, деб хабар қилди журналистларга жума куни Москва мэри Сергей Собяниннинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ёрдамчиси Анастасия Ракова.
Ракова москваликлар вакциналаш жараёнини ортга сурмай, яқин кунларга эмланишга рўйхатга туришаётганига алоҳида эътибор қаратган.
Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Миграция
Москвада мигрантларни “Спутник Лайт” билан эмлаш бошланади – Собянин
"Бу москваликлар ҳолат жиддийлигини тушунишаётганидан дарак беради, улар тезроқ вакцина олишни истамоқдалар. Юз берган инқирозли вазиятда бу жуда муҳим", - деб айтган мэр ўринбосари.

Бу орада Россия пойтахтида мигрантларни эмлаш ишлари старт олиши арафасида

Москвада июль ойи бошида мигрантларни вакциналаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин ўз блогида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19га қарши вакцина сифатида "Спутник Лайт" препарати ишлатилиши эҳтимоли юқори.
Медицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции Гам-Ковид-Вак (Спутник V) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Дунёда
“Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет эл фуқаролари Украинага киритилмайди
"Ўтган йилда энг биринчи навбатда Россия фуқароларини вакцина билан таъминлаш қарори қабул қилинганди. Чекловлар ҳам фақат шу билан боғлиқ эди. Ҳозирда "Спутник Лайт" вакцинасини ишлаб чиқариш ишлари бошлаб юборилган. Умуман олганда, бу классик "Спутник" вакцинасининг биринчи компонентидир. Мигрантларни эмлаш учун шу препаратдан фойдаланишга рухсат олсак керак. Бизнинг ҳисоб-китоб бўйича эмлаш июль бошида, эҳтимол, ундан сал эртароқ ҳам бошланиши мумкин", — деб ёзган Собянин ўз блогида.
РФ ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йилнинг декабр ойида Россиядаги мигрантлар сони 6 миллион кишидан кўпроқни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала