Россияда таниқли муфтий мусулмонларни вакцина олишга чақирди

© Фото из личного архиваГлава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов
Глава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Oбуна бўлиш
Москвада касаллар сони кескин ортмоқда, барча дин уламолари ўз жамоаларига эмланиб, соғлиқларини сақлаб қолишни маслаҳат беришмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. COVID-19га қарши эмлаш кўнгилли бўлиши керак, лекин фуқаролар орасида тушунтириш ишлари албатта олиб борилиши керак деб ҳисоблайди, Россия мусулмонлар руҳий йиғини (ДСМР) раҳбари, муфтий Альбир Крганов.
“Мен вакциналаш кўнгилли бўлиши керак деб ҳисоблайман. Вакцина олиш ёки олмасликни инсоннинг ўзи ҳал қилиши керак, лекин лекин ССВ ва ОАВлар томонидан фуқаролар орасида тушунтириш ишлари олиб бориш – мажбурий бўлиши керак. Турли туман одамлар, тиббий билимга эга бўлмай туриб ёлғон гапларни тарқатмоқда. Буни тўхтатиш керак. Мусулмонлар вазиятни тушунади. Биз ҳудудий бўлинмаларга ўз соғлиқларини эҳтиётлашни маслаҳат бердик. Муқаддас Қурон ҳам ана шуни талаб қилади”, - деди Крганов.
Маълумот учун, Россиядаги бошқа дин уламолари ҳам ўз дини вакилларига вакцина олишни маслаҳат берган эди. Хусусан Рус черкови бош Патриархи Кирил март ойида ўзи эмланган ва бошқаларга ҳам ундан ўрнак олишни маслаҳат берган эди. Шунингдек, Россия бош раввини Берл Лазар ҳам ўз жамоасини вакцина олишга таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Москва шаҳри бўйича Роспотребнадзор раҳбари Елена Андреева савдо-сотиқ, умумий овқатланиш, жамоат транспорти, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар, куўп функцияли марказлар, маданият ва таълим муассасалари ходимларининг 60%дан ортиғини август ойининг ўртасигача вакцинанинг икки компоненти билан мажбурий эмлашни буюрган эди. Кейинроқ ана шундай қарорга Москва, Сахалин ва Кузбасс вилоятлари ҳам қўшилган.
Москвада сўнгги кунларда касаллар сони кескин ошиб кетди. Москва шаҳри бўйича сўнгги сутка давомида касалланганлар сони 9 мингдан, шифохонага жойлаштирилганлар сони 1700 кишидан ошиб кетди. Россия бўйича бир кунда коронавирусдан қурбон бўлганлар 78 кишини ташкил қилган. Тузалиб кетганлар сони 3700 дан ортиқ.
Янгиликлар лентаси
0