Сиёсат

Швейцария президенти Путиннинг энг яхши жиҳатини айтиб ўтди

© Sputnik / Mikhail Metzel / Фотобанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин во время встречи с президентом США Джо Байденом в Женеве на вилле Ла Гранж
 Президент РФ Владимир Путин во время встречи с президентом США Джо Байденом в Женеве на вилле Ла Гранж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Швейцария етакчисига кўра, у РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилган.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россия президенти Владимр Путиннинг энг яхши жиҳати - бу унинг дангал гаплилигидир, деди РФ ва АҚШ президентлари музокаралари ташкиллаштиришда қатнашган Швейцария етакчиси Ги Пармелен.
"Владимир Путин гапни айлантирадиган одамлар тоифасидан эмас, у дангал гапиради. Унинг сўзлари аниқ мақсадга қаратилган. Мен унинг бу жиҳатини қадрлайман", - деган Пармелен.
Швейцария етакчиси шунингдек, РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилганини қайд этган.
бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Дунёда
Трамп Россияни Женевадаги саммитнинг ягона ғолиби деб атади
"Жо Байден ва Владимир Путин беш дақиқача суҳбатлашишди, ва мен, улар ўртасидаги мулоқот, икки инсон ўртасидаги мулоқот сифатида жуда яхши кечаётганини пайқадим", – деган Пармелен Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида.
16 июнь куни Женевадаги Ла Гранж вилласида Россия ва АҚШ президентларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот танаффусни ҳисобга олганда 4,5 соат давом этди. Музокаралардан сўнг етакчиларнинг ҳар бири мулоқот конструктив ва позитив нотада ўтганини айтди. Саммит якунига кўра РФ ва АҚШ етакчилари қўшма баёнот қабул қилишди. Ҳужжатда иккала томоннинг ядровий урушда ғолиблар бўлмаслиги ва бундай уруш ҳеч қачон бошланиши керакмаслиги ҳақидаги тезисга собитлиги қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала