Дунёда

Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлайди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишКабул
Кабул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Байден ва Эрдоған АҚШ Афғонистонни тарк этиши билан Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашига келишиб олдилар
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Туркия АҚШ Афғонистонни тарк этганидан сўнг Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда, деб баёнот қилди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, Туркия АҚШ Афғонистонни тарк этганидан сўнг Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда.
Вертолеты коалиции НАТО в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг ярмидан кўпи чиқарилгани ҳақида баёнот берди
Унинг айтишича, ўтган ҳафта учрашувда икки давлат президентлари Жо Байден ва Тойиб Эрдоған айнан шу ҳақда гаплашишган.
"Улар операция якунланиши билан аэропорт муҳофазаси бўйича потенциал миссия тафсилотларини муҳокама қилишди… Президент Эрдоған ёрдам кераклигига шама ыилди ва президент Байден ушбу кўмак албатта кўрсатилишини айтди… Ишончимиз комилки, Туркия Хамид Карзай номидаги (қобул) аэропорти хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди", - деган Салливан.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ўз режаларини амалга ошира олмаган тақдирда, АҚШ ишнинг бундай ривож топишига ҳам режа тузиб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала