Жамият

Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади

© Пресс-служба хокимията Бухарской областиАбитуриенты готовятся сдавать вступительные экзамены
Абитуриенты готовятся сдавать вступительные экзамены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Эртага 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.
Совещание по совершенствованию системы высшего образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Жамият
Олий таълим сифати бозор талабига жавоб бермайди – президент
Бунда,
— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.
Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Жамият
Биринчи синфга онлайн-қабул тизими ишга туширилди
Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.
Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала