“Пахтакор” клуби маошлар ҳақидаги маълумотни эълон қилди

© Пресс-служба ФК "Пахтакор"ФК "Пахтакор" опубликовал сведения о зарплате игроков и тренеров
ФК Пахтакор опубликовал сведения о зарплате игроков и тренеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Oбуна бўлиш
"Пахтакор" клуби футболчилари, мураббийлар штаби ва раҳбариятининг маошлари ва даромадлари бўйича маълумотни эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. "Пахтакор" клуби футболчилари, мураббийлар штаби ва раҳбариятининг маошлари ва даромадлари бўйича маълумотни эълон қилди.
© Пресс-служба ФК "Пахтакор"Зарплаты игроков ФК "Пахтакор"
Зарплаты игроков ФК Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Зарплаты игроков ФК "Пахтакор"
Тошкент шаҳар ҳокими - "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди.
“Ушбу баёнотга мос тарзда "Пахтакор" асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим этамиз.
Кўрсатилган тўловларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади”, - дейилган хабарда.
© Пресс-служба ФК "Пахтакор"ФК "Пахтакор" опубликовал сведения о зарплате игроков и тренеров
ФК Пахтакор опубликовал сведения о зарплате игроков и тренеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
ФК "Пахтакор" опубликовал сведения о зарплате игроков и тренеров
Масалан, бош директор Д. Адисманнинг йиллик даромади йилига 588 миллион сўмни ташкил қилади, бош мураббий 350 минг €, футболчилар 153 миллион сўмдан сал кўпроқ пул олади. Шунингдек, ўйинчилар ҳомийлардан бонус олади - 1,1 млрд. сўмдан 47,7 миллион сўмгача.
Йиғилиш давомида клуб муаммолари, уларни ҳал қилиш йўллари, "Пахтакор" келажаги ҳақида муҳокама қилишди. Хусусан, ФКнинг молиявий мажбуриятлари ҳал қилинди.
Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 миллиард сўм футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг иш ҳақи бўйича қарзларини тўлашга сарфланди.
Победители чемпионата Центрально-Азиатской футбольной ассоциации среди женских команд до 20 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлади.
Клуб бош мураббийи - нидерландиялик мутахассис Питер Хёйстра шаффоф тизим ҳар қандай жаҳон даражасидаги футбол клубининг асосий талабларидан бири эканлигини таъкидлади.
Клуб раиси ёшлар учун шароитларни яхшилаш, иқтидорларни танлаш, уларга имкониятлар яратишга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Ёшларнинг футбол ўйнаш ва профессионал футболчи бўлиш иштиёқини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0