Жамият

Татаристон делегацияси Чирчиқ шаҳрига келди

© Пресс-служба хокимията Тошкентской области Делегация Татарстана посетила Научный центр производства редких металлов и твердых сплавов
Делегация Татарстана посетила Научный центр производства редких металлов и твердых сплавов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Татаристон делегацияси Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий марказига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Айни вақтда Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Савдо ва саноат вазири Альберт Анварович Каримов бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳамроҳлигида Чирчиқ шаҳридаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти билан танишди.
Мажмуада 2021 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режасини 145,2 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати эса 109,8 фоизни ташкил этган.
Сотрудничество Узбекистана и Татарстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Инфографика
Ўзбекистон ва Татаристон алоқалари
Шу билан бирга, бу йил бирлашма меҳнат жамоаси олдига 714,3 тонна оловга бардошли керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган бўлиб, май ойига қадар маҳсулот тайёрлаш режаси 109,8 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари, 90,4 тонна молибден метали ишлаб чиқарилиб, амалдаги режа 116,5 фоизга етган.
Учрашувда томонлар ҳудудда савдо-логистик тармоғини ривожлантириш, металл, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, технологик корхоналар фаолиятини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала