Тошкентда Халқаро йога кунига бағишланган тадбирлар ўтказилади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишФестиваль свободного творчества "Пустые холмы"
Фестиваль свободного творчества Пустые холмы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Эко-паркда Халқаро йога кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 20 июнь куни Тошкентдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Эко-паркда Халқаро йога кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади, деб хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шу куни соат 7:00дан 17:00гача Эко-паркда турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Фестиваль доирасида халқаро йога усталарининг маърузалари ва амалий машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, Art of Leaving нафас олиш амалиёти бўйича мастер-класс ўтказилади ва мусиқий медитация ташкил этилади.
Бунга параллель равишда, психология ва ўзини ривожлантириш бўйича профессионал тренерлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Йога федерацияси ўтган йили ташкил этилган эди. Янги ташкил этилган федерациянинг раиси этиб Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайланган.
Янгиликлар лентаси
0