Дунёда

“Уй сотиб оламан”: Қирғизистонда хорижлик талабалардан пора олаётган ходим видеога олинди

CC BY 2.0 / Chris Potter / The Pay OffАмериканская валюта в конверте
Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида таъкидланишича, пора олишда университетнинг айрим мансабдор шахслари алоқадорлиги аниқланган.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ж. Баласағин номидаги Қирғизистон миллий университети Ўш филиали мансабдор шахси пора олаётгани акс этган яширин видеони тақдим этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Видеода аёл талабалардан пул олаётгани, фақат доллар олиб келишини талаб қилиши, "уй сотиб оламан" деб иш столида бозордаги сотувчиларга ўхшаб "ирим" қилаётгани акс этган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таъкидлашича, пора олишда университетнинг айрим мансабдор шахслари алоқадорлиги аниқланган.
"Университет раҳбарияти ўқитувчилар билан биргаликда чет эллик талабалардан имтиҳон сессияси ва давлат имтиҳонларига қўйиш эвазига пора олиш схемаси йўлга қўйишган", - дейилган хабарда.
Коррупция схемасига алоқадор барча шахслар аниқланган. Гумонланувчилардан бири қўлга олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала