Вадим Абрамов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлавный тренер сборной Узбекистана Вадим Абрамов
Главный тренер сборной Узбекистана Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Oбуна бўлиш
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Абрамов ўз лавозимини тарк этди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2019 йил сентябридан буён бошқариб келаётган Вадим Абрамов ўз лавозимини тарк этди.
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ЎФАнинг раиси Абдусалом Азизов Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқишини эълон қилди.
Матч сборных Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
"Умид ланкаданми?": Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти интернетда қандай қарши олинди
Азизовнинг сўзларига кўра, ҳужжатда миллий терма жамоа ЖЧ-2022 мусобақасининг учинчи босқичига ўтиши кераклиги кўрсатилган эди.
Шунингдек, йиғилишда 33 ёшли Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0