Жамият

Вакцина бепуштликка олиб келиши мумкинми - Гинцбург жавоби

© СС0 / Unsplash / Ignacio CampoБеременная женщина
Беременная женщина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
“Спутник V” вакцинасидаги аденовирус 26 ва аденовирус 5 асосида ишлаб чиқарилган.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини киритиш келажакда бепуштлик келтириб чиқариш билан таҳдид солмайди, чунки бу препарат инсоният узоқ вақт давомида яшаб келаётган аденовирус асосида ишлаб чиқарилган, деб айтди Гамалея эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург.
Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 15 имени О. М. Филатова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Россия
Россия мудофаа вазирлиги ковидга қарши сақич шаклидаги вакцинани яратишга киришди
"Эволюция нуқтаи назаридан ҳам, замонавий тиббиётнинг энг яқин кузатувлари нуқтаи назаридан ҳам вакцина салбий таъсир кўрсатмайди", - деди Гинцбург.
У “Спутник V” вакцинасидаги " I компонент" ва "II компонент" аденовирус 26 ва аденовирус 5 асосида ишлаб чиқарилганлигини, уларнинг иккаласи ҳам одам популяциясида жуда узоқ вақт давомида пайдо бўлганлигини таъкидлади.
"Биз билганимиздек, бу вақт ичида инсоният 7,5 миллиардга кўпайди. Бу икки вирус ҳақида ҳеч кимда ҳеч қачон шубҳа пайдо бўлмаган, улар организмизда мавжуд бўлган ва биз ўпка, ўткир респираторли инфекция шаклида ўнлаб марта турли даражада юқтириб олганмиз. Бу бепуштлик ва бошқа репродуктив жараёнларга олиб келганми? Ҳеч қачон тиббий протоколларда бу аниқланмаган", - деди Гинцбург.
2020 йил август ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея тадқиқот маркази томонидан яратилган COVID-19нинг олдини олишга қаратилган дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди. Унга "Спутник V" деб ном берилди. Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши Роспотребнадзор "Вектор" маркази "ЭпиВакКорона", Россия Фанлар академияси Чумаков номидаги маркази "КовиВак" вакциналари яратилди. Май ойи бошида 4-чи "Спутник Лайт" вакцинасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала