Ҳодисалар

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини “Spark” капотида "сайр қилдирди"

© Sputnik / Рамиз БахтияровДПС на посту
ДПС на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
ЙПХ ходими “Spark” ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан, у ходимнинг устига автомобилни бошқарган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Андижон шаҳрида ҳайдовчи капотида ЙПХ ходимини 50-60 метр масофага судраб борди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни соат 19:30 ларда Бобур шоҳ кўчасида рўй берган. “Spark” ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.К.нинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган.
ВАЗ 2106 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Ҳодисалар
Тошкентда машина капотида сайр қилган “ИИО ходими”га чора кўрилди
ЙПХ ходими И.Б. “Spark” ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан, у ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган ходим тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.
Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала