Ҳодисалар

Таниқли актриса номидан фуқарони чув туширган ўқувчининг кирдикори фош этилди

Иконка Instagram - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Фуқаронинг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номаълум профилдан келган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Instagram ижтимоий тармоғида актриса Асал Шодиева номидан сохта аккаунт очиб, фуқарони чув туширган фирибгар аниқланди.
Фирибгар самарқандлик мактаб ўқувчиси экан, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
© Пресс-служба МВД УзбекистанаЗадержание А.А. — жителя Самарканда 2003 года рождения
Задержание А.А. — жителя Самарканда 2003 года рождения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Задержание А.А. — жителя Самарканда 2003 года рождения
Хабарда билдирилишича, 15 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. ИИВ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, қизининг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келган. Хабарлар “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номаълум профилдан келган.
Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2021
Ҳодисалар
Тошкентда лўли нафақахўр аёлни катта пулга чув тушириб кетди
Қиз ёзишма жараёнида фирибгарнинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берган. Натижада банк картасида мавжуд бўлган жами 600 минг сўм йўқолиб қолган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
“Олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
ИИВ фуқароларни банк карталарнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда ҳеч кимга маълум қилмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала