Жамият

Хоразмлик аёл бир буйрагини турмуш ўртоғига берди

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Фотобанкка ўтишВрачи во время операции
Врачи во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғига бир буйрагини берди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиалида буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Мураккаб амалиёт илмий марказининг малакали мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида амалга оширилди.
Во время операции по пересадке донорской почки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2019
Ўзбекистонда донор бўлувчи қариндошлар рўйхати кенгайтирилди
Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Ҳожибоев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
Марказ бош директори Даврон Тўлагановнинг сўзларига кўра, марказ томонидан қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга.
“Мақсадимиз чекка ҳудудлар аҳолисини ортиқча оворагарчиликларсиз яшаш жойини ўзида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир”, - дейди Тўлаганов.
Ўз буйрагини берган аёлнинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туман вилоят марказига узоқлиги анча ноқулайлик туғдирарди.
“Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз”, — дейди Юлдуз.
© ССВ матбуот хизматиБоғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди.
Боғот туманилик  33 яшар Юлдуз Рўзметова  ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга  бир буйрагини берди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди.
Мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала