Жамият

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилиши ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини олдини олади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кейинги икки кун ичида (душанба ва сешанба) куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу давр давомида ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража илиқ, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқ, жанубда 36-39 даража иссиқ атрофида бўлади. Бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.
Республика бўйлаб баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала