Камилов Улуғ Ватан урушининг 80 йиллиги арафасида шеър ўқиди – видео

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Шароф Рашидовнинг “Жангчи” шеърини ўқиди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ижтимоий тармоқларда Улуғ Ватан уруши бошланишининг 80 йиллиги арафасида хотира акциясини бошлашди. Видео Беларусь ТИВнинг Facebook᾽даги саҳифасига жойланган.
Фашистлар Германияси 1941 йил 22 июнь куни СССР ҳудудлари бўйлаб биринчи зарбаларни берган.
“Ҳеч ким четда қолмади, Совет Иттифоқининг ҳар бир халқи учун бу уруш миллий фожиага айланди. Бугун халқ шоирлари МДҲга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари овози билан ҳаммамизга урушнинг даҳшати ва ҳимоячиларнинг қаҳрамонликлари, душманнинг ўз сўзида турмаслиги ва ота-боболаримизнинг матонати, йўқотишлар ғам-ғуссаси ва Ғалаба шодиёнаси кўз ёшлари ҳақида эслатишади”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шароф Рашидовнинг “Жангчи” шеърини ўқиб берган.
Шунингдек, акцияда,Сергей Лавров (Россия) Владимир Макей (Беларусь), Жейхун Байрамов (Озарбайжон), Мухтар Тлеуберди (Қозоғистон), Руслан Казакбаев (Қирғизистон) ва Сирожиддин Муҳриддин (Тожикистон) иштирок этган.
2021 йилда МДҲда раислик қилаётган Беларусь акция ташаббускори бўлган.
Янгиликлар лентаси
0