Россия

Одамларга шунчаки пул тарқатса нима бўлади? – Россия МБ раҳбари жавоб берди

© Sputnik / Press Service of the Bank of Russia / Фотобанкка ўтишПредседатель Центрального банка РФ Эльвира Набиуллина на пресс-конференции по итогам совета директоров по денежно-кредитной политике Банка России
Председатель Центрального банка РФ Эльвира Набиуллина на пресс-конференции по итогам совета директоров по денежно-кредитной политике Банка России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Мутахассис айтишига кўра, бундай ҳолда иқтисодиёт ўсиши бўлмайди, фақат инфляция миқдори ошади холос. Бу эса негатив оқибатларга олиб келиши аниқ.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Исталганча қоғоз пул босмадан чиқариб одамларга тарқатса ҳаммага яхши бўлмайдими, - деган саволга Россия Россия Банки (Марказий банк) раҳбари Эльвира Набиулина жавоб берди.
Мутахассис айтишига кўра, бундай ҳолда иқтисодиёт ўсиши бўлмайди, фақат нфляция миқдори ошади холос. Бу эса негатив ҳолатларга олиб келиши аниқ.

“Марказий Банкнинг пул-кредит сиёсати фақат иқтисоддаги талабга таъсир қилади. Шунчаки пул босмадан чиқариб уни одамларга тарқатса, талаб миқдори ошади, лекин таклиф ўзгармайди. Оқибатда иқтисод ўсиши ўрнига фақат инфляция ўсади”, - деди мутахассис "Комсомольская правда" нашрига берган интервьюсида.

Шу сабабли ҳам МБ асосий ставкасини ноль даражасига тушириш ҳам хавфли ҳисобланади. Бунда банклар томонидан ажратилаётган кредит маблағлар миқдори кескин ошади ва иқтисодга жуда кўп маблағ киритила бошлайди. Бу ҳам оқибатда инфляция ўсишига олиб келади.
“Инфляция икки хонали сонга етса, бунинг бир неча оғир оқибатлари бўлиши мумкин. Биринчидан, рубл курси кескин тушиб кетади, чунки одамлар жамғармаларини инфляциядан сақлаб қолиш учун бошқа валюталарга ўтказишни бошлайди. Иккинчидан, бизнес ўз ривожланишига пул тикишни тўхтатади, чунки инфляция узоқ муддатга режалаштиришга халал беради”, - деди МБ раиси.
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2020
Иқтисод
МБ асосий ставка пасайтирилиши юзасидан изоҳ берди
“Ривожланган давлатларда одамлар ва бизнес инфляцион кутишлари “қотирилган”. Улар нархлар ўзгармаслигига ўрганиб қолишган. Улар 50 йилдан буён ана шундай тизимда яшаб келишмоқда ва ўз ҳукуматига ишонади. Шунинг учун ҳам ҳеч ким магазинга югурмайди. Бирор ўсиш бўлса ҳам, ҳаммаси дарҳол жойишга тушади” – деди Набиулина.
МБ раҳбарининг сўзларига кўра, ривожланган давлатларда ҳам юқори даражали инфляция бўлса улар ҳам асосий ставкани оширишади. Лекин улар учун бу муаммога айланиши мумкин, чунки йиллар давомида йиғилиб қолган қарзлар бор. Бундай ҳолда ушбу қарзларга хизмат кўрсатиш нархи кескин ошиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда инфляция сўнгги бир неча йил давомида нисбатан паст даражада қолмоқда. Хусусан, 2015 йилда йиллик инфляция миқдори – 12,9 % бўлган бўлса, 2016 йилда – 5,38 %, 2017 йилда – 2,52 %, 2018 йилда – 4,27%, 2019 йилда – 3,05%, ва 2020 йилда - 4,91%ни ташкил қилган. 2021 йилнинг январь - май ойларида ўртача инфляция миқдори 5,5%ни ташкил қилмоқда. Йиллик мўлжал – 4%.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала