Спорт

Ўзбекистонлик ёш чавандоз Миллатлар кубоги мусобақасида учта медални қўлга киритди

© Министерство туризма и спорта УзбекистанаУзбекистанец завоевала три медали на Кубке наций по конному спорту
Узбекистанец завоевала три медали на Кубке наций по конному спорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Ўзбекистонлик спортчи Абдураҳмон Абдуллаев Польшадаги мусобақада бронза, кумуш ва олтин медалларга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Польшада от спортининг конкур йўналиши бўйича Миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчи Абдураҳмон Абдуллаев учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Мусобақада Go for it лақабли тулпор билан қатнашаётган Абдуллаев дастлаб 140 см баландликдаги тўсиқларни 29,56 сония ичида биронта ҳам жарима очкосисиз босиб ўтди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлди.
Международный конный турнир  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2019
Спорт
Ўзбекистонда болалар от спорти мактаблари ташкил этилади
Мусобақанинг иккинчи кунги дастурида спортчи худди шу баландликдаги катта йўналишни босиб ўтиш учун 60,31 сония вақт сарфлади. Бу натижа Абдураҳмон Абдуллаевга бронза медалини тақдим этди.
Ёш чавандоз мусобақанинг навбатдаги кунида 150 см баландликдаги тўсиқларни 26,16 сонияда босиб ўтди. Бу натижани ушбу дастурда иштирок этган ҳеч бир спортчи такрорлай олмади ва Абдуллаев якунда олтин медалга сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала