Сиёсат

Президент сайловлари: сайловолди жараёнига қачон старт берилади?

© Sputnik / Максим БлиновВыборы в парламент Узбекистана
Выборы в парламент Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов президент сайловлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бугунги брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов бўлажак президент савловларининг сайловолди жараёни қачон бошланиши ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унга кўра, давлат нуқтаи назаридан албатта сайлов жараёнини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
“Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлари инсон ҳуқуқлари бюроси миссиясини бир неча бор қабул қилдик. Ва тайёрланиш жараёнини мана шу энг олди жаҳон стандартлари, хусусан ЕҲҲТ стардартлари бўйича олиб боришга тайёрмиз. Демак, сайловолди жараёнини старт берилишига унча кўп вақт ҳам қолмади, бу - июль охири ва номзодлар ким, қачон ўз номзодини илгари суришини, биз албатта мана шу муддатгача кутишимиз керак. Биринчи навбатда, бу ҳар битта номзодни, ҳар битта фуқарони ўзини конституциявий ҳуқуқи”, - деди Асадов.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Сиёсат
Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали маълум қилинди
Шунингдек, президент матбуот котиби, савлов жараёнини ёритишда ОАВлар масаласига тўхталди.
“ОАВларига келадиган бўлсак, уларни албатта ўринлари ушбу сайловолди жараёнини ёритиши жуда муҳим бўлади ва биз энг аввало ҳамма ОАВларни, Ўзбекистонда аккредитация ўтган чет эллик ОАВлардан ҳам битта нарсани - объективлик, холисоналикни кутиб қоламиз", - деди президент матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, аккредитациядан ўтган барча чет эллик ОАВлари келиб сайлов олди жараёнини Ўзбекистонда ёритиши мумкин.
"Мана шу сайловолди жараёнида бундан ташқари чет элдан келаётган ҳамкасбларимиз албатта стандартларга ва талабларга мувофиқ умумэътироф этилган аккредитация тартиблари ишлаб чиқилади, бу анъанавий аккредитация тартиблари, мана шу аккредитациядан ўтган барча чет эллик ОАВлари келиб сайлов олди жараёнини Ўзбекистонда бемалол ёритиши мумкин”, - деб хулоса қилди Асадов.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала