Ҳодисалар

Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланиши юзасидан жиноий иш очилди

© CC0 / Unsplash / Molly BelleСилуэт женщины. Иллюстративное фото
Силуэт женщины. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз тунги иш вақтида зўрланди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, воқеа 23 май куни рўй берган. Ўша куни қиз тунги навбатчиликда қолган. Соат 22:00—23:00ларга яқин корхона устаси кириб келиб, ундан коридорга чиқишини сўраган. Шундан кейин унинг сўнг оёқ-қўлини боғлаб, машинада олиб кетишган.
“Ишимизнинг ёнбошида қурилиши битмаган 9 қаватли бино бор эди. Бинонинг атрофида бир-икки одам бор эди. Оғзим боғлаб қўйилгани учун бақиролмас эдим. Ҳолат машинада бўлди”, — деди жабрдийда телеканалга берган интервьюсида.
Қиз оилада фақат онаси иккови пул топиши, отаси ва укаси ҳеч қаерда ишламаслигини қўшимча қилган. У оиласига моддий ёрдам бўлиши учун ишга кирган.
Девушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Ҳодисалар
Сурхондарёда ўқувчи қизнинг зўрланиши: иш юзасидан жиноий иш очилди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати 28 ёшли А.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Айбланувчига нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала