Жамият

Тўрт ярим йил ичида қарийб 22,3 минг киши Ўзбекистон фуқаролигини олди

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
2016 йил декабр ойидан 2021 йил май ойига қадар президентнинг тегишли фармонлари асосида 22 269 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2016 йил декабридан жори йил майига қадар 22 269 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. 2007 йилдан 2016 йилнинг декабр ойига қадар бундай шахсларга умуман фуқаролик берилмаган.
2016 йил декабр ойидан 2021 йил май ойига қадар президент Шавкат Мирзиёевнинг 87 та фармони асосида 22 269 нафар шахс мамлакат фуқаролигига қабул қилинган.
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Жамият
Сенат Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролигини олиш осонлаштирилгани хабар қилинган эди. Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала